Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрига Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан “Жаҳон ипак ва ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилди. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, “Атлас байрами” V Халқаро анъанавий тўқимачилик фестивалининг очилиш маросимида Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумий Марғилон шаҳрининг Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши тармоғига киритилганлиги тўғрисидаги сертификатни Марғилон шаҳар ҳокими Адҳам Зиёвуддиновга топширган.
Маълумот учун, “Атлас байрами” V Халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали 22 октябрга қадар давом этади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!