O‘zbekiston, Yangiliklar

Ўзбекистон қалампирлари АҚШ ва Германия бозорларида харидоргир

Ўзбекистон қалампирлари АҚШ ва Германия бозорларида харидоргир

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 20 та хорижий давлатларга қиймати 7,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 8,3 минг тонна қалампир экспорт қилган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар тарқатмоқда.

Маълум қилинишича, қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,1 минг тоннага камайган.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон  қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 5,5 минг тонна
Қирғиз Р. – 990 тонна
Россия – 685 тонна
АҚШ – 219,4 тонна
Германия – 203,3 тонна.

Хорижга энг кўп қалампир экспорт қилган ҳудудлар:

Сурхондарё вилояти – 2,2 минг тонна
Фарғона вилояти – 1,4 минг тонна
Жиззах вилояти – 787 тонна.