Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев «Алакол» ва «Нур йўли» чегара постларида электрон навбатни жорий қилишни тезлаштириш зарурлигини маълум қилди.
Қозоғистон давлати раҳбари ушбу муҳим масала карантин чекловлари туфайли якунига етмай қолганини таъкидлади. Унинг фикрича, Қозоғистон-Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ишининг секинлашиши ҳал этилиши зарур бўлган муаммо.
Президент юк машиналарининг йиғилиб қолгани ҳайдовчиларнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлаётгинини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, вазиятни тўғирлаш учун «Алакўл» ва «Нур йўли» чегара пунктларида электрон навбатни жорий қилишни тезлаштириш зарур.
Тоқаев «Минтақанинг ва бутун мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини жиддий равишда мустаҳкамлашга қодир бўлган яна бир қадам Хитой стандартлари бўйича аккредитациядан ўтган лаборатория ташкил этиш бўлиши мумкин. Унинг фаолияти Хитойга экспортимизни оширади. Ҳозирданоқ Хоргосда шундай лаборатория очиш режаси бор. Ушбу лойиҳани жадал амалга ошириш учун хитойлик ҳамкасблар билан мулоқотни фаоллаштириш зарур», — деди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!