Yangiliklar

Турин клуби ўзбекистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Турин клуби ўзбекистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов мавсум оралиғида ўз жамаоасини алмаштиради.

Ўзбек футболчисини ўз сафига қўшиб олиш учун Туриннинг “Торино” клуби жиддий қизиқмоқда. Маълум бўлишича, жамоа бош мураббийи Иван Юрич ҳужум чизиғини кучайтириш зарурлигини қайд этган ва раҳбариятдан январда Шомуродовни сотиб олишни сўраган.

“Tuttosport” нашри томонлар дастлабки музокаларни ўтказгани ҳақида ёзиб чиқди. Кўп вақитини Италия пойтахти жамоасида захирада ўтказаётган Элдор ҳам “Торино”га ўтишга қарши эмас.

Маълумот учун, ҳужумчи жорий мавсумда бирор марта асосий таркибда майдонга тушмаган бўлсада, ўз ҳисобига 1 та гол ёзидириб қўя олди.