O‘zbekiston, Yangiliklar

Виртуал фирибгарлик учун энди 8 йилгача қамоқда ўтиришга тўғри келади

Виртуал фирибгарлик учун энди 8 йилгача қамоқда ўтиришга тўғри келади

«Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Унга кўра, жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, фирибгарликни ахборот тизимидан, шу жумладан, ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Ушбу қилмиш БҲМ 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик киритилди.

Ҳуқуқбузарлик оғирлаштирувчи ҳолатларда 15 сутка маъмурий қамоққа олишга ёки БҲМ 20 бараваридан 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.