O‘zbekiston, Yangiliklar

6,43 млн доллар сарфланган “Тошкент” боғи расман очилди

6,43 млн доллар сарфланган “Тошкент” боғи расман очилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Туркманистонда бўлиб турибди.

Ташриф давомида Президент Туркманистон пойтахти Ашхободда ишга туширилаётган «Тошкент» боғининг очилиш маросимида иштирок этди.

Маълум қилинишича, ушбу боғни бунёд этиш учун Туркманистон бюджетидан 6,43 млн доллар сарфланган. Боғда Тошкент шаҳрининг рамзларига айланиб улгурган бинолар ва стеллалар макетлари қад ростлаган бўлиб, боғга ташриф буюрганлар Ўзбекистон пойтахтида юргандек ҳис қилишлари айтилмоқда.