Келаётган ҳафта Ўзбекистон бўйича ёмғирли об-ҳаво кузатилади.
22-26 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
22 октябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
23-26 октябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади.
21-22 октябрь ва 25 октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 23 октябрь ва 26 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, 26 октябрда баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!