Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, енгил автомобиллар импорти 4,4 мингтага ошган. 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 25 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган. Хорижий давлатлардан келтирилган 22 447 та автоуловнинг қиймати 564,1 млн. АҚШ долларига тенг.
9 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
– Хитой – 8682 та
– Корея – 7117 та
– Қозоғистон – 4431 та
– Россия – 1418 та
– АҚШ – 359 та
– БАА – 126 та
– Япония – 110 та
– Германия – 101 та
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!