Бугун, 21 октябр ҳолатига кўра дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар ва унинг таъсирида вафот этганларнинг сони ҳақида янги маълумотлар тарқатилди.
Қўшма штатларнинг Ҳопкинс университети томонидан берилган маълумотларга кўра, шу кунга қадар жаҳон аҳолисининг 626 873 470 нафари ушбу касаллик билан зарарланган. Вирус оқибатида 6 575 614 нафар инсон бу дунёни тарк этган.
Касалликдан зарарланган ва вафот этганлар бўйича рўйхатнинг бошида АҚШликлар туришибди.
Давлат номи вафот этганлар/зарарланганлар:
- АҚШ 1 067 190 / 97 150 292
- Бразилия 687 423 / 34 771 320
- Ҳиндистон 528 943 / 44 633 925
- Россия 381 402 / 21 041 184
- Мексика 330 305 / 7 105 565
- Перу 216 877 / 4 150 737
- Буюк Британия 209 227 / 24 078 702
- Италия 178 359 / 23 254 633
- Индонезия 158 380 / 6 464 962
- Франция 157 296 / 36 692 887
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!