Президент Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳридаги «Halk hakydasy» («Халқ хотираси») ёдгорлик мажмуасида бўлди.
Бу мажмуа 1880-1881 йиллардаги Гўктепа жанги, Иккинчи жаҳон уруши ва 1948 йилдаги Ашхобод зилзиласига бағишланган уч қисмдан иборат. Марказий монумент ортида шу мудҳиш воқеалар ҳақида ҳикоя қилувчи музей ҳам бор.
Давлатимиз раҳбари ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ёдгорлик пойига гул қўйди. Музей экспонатлари билан танишиб, Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!