Чехиядаги краудфандинг кампанияси Украинага танк сотиб олиш учун 33 миллион крон (1,3 миллион евродан ортиқ) йиғди.
Бу Gift for Putin («Путинга совға») ташкилотининг ташаббуси бўлиб, у Украинани қуроллантиришга маблағ йиғиш учун қаратилган турли лойиҳаларни тадбиқ этади.
Украина Қуролли Кучлари билан ҳамкорликда сотиб олиш учун модернизация қилинган Совет Т-72 танки танланди. Ушбу уруш техникаси Чехия Республикасининг биринчи Президенти Томаш Гарриг Масарик шарафига Томаш, деб номланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!