Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар тарқатди.
Хабарда айтилишича, бугунги кун ҳолатига Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат ва жамият ҳамда тадбиркорларнинг манфаатларига 35,6 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Шу сабабли, жорий йил 24 сентябрь куни Термиз шаҳар собиқ ҳокими, кейинчалик унинг 2 нафар ўринбосари ва жиноятга алоқадор бошқа 8 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, Бош прокуратура жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этаётгани ва иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслигини маълум қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!