Лутскда русларнинг эрталабки ракета зарбаси пайтида 12 та уй зарар кўрди. Бу ҳақида Лутск мери Игор Полишчук ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қилди, деб ёзади «Укринформ».
Полишчукга кўра, ракета қолдиқлари ва зарба тўлқинидан зарар кўрган шаҳар аҳолисининг шахсий уйларини тиклаш устида иш олиб бориляпти. 7 та уйнинг томи шикастланган, деразалар синган. Уларни таъмирлаш чоралари кўриляпти.
«Укринформ» хабар беришича, 22 октябрь куни эрталаб Россия қўшинлари Украина ҳудудига йирик ракета ҳужуми уюштирди ва турли минтақалардаги муҳим инфратузилма объектлари вайрон бўлди.
Президент девони маълумотларига кўра, бугун эрталаб Россия қўшинларининг Украинадаги энергетика объектларига ракета ҳужуми натижасида деярли 1,5 миллион истеъмолчи электр таъминотисиз қолган
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!