Белгород вилоятининг Шебекино шаҳридаги саноат корхоналаридан бирида тўғридан-тўғри снаряд тегиши натижасида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди вилоят губернатори Вячеслав Гладков 21-октабр куни ўзининг Телеграм-каналида. Унинг сўзларига кўра, Шебекинский ҳудудидаги саноат корхоналаридан бири мўлжалга олинган ва снаряд тўғри келиб бинога урилиши оқибатида ёнғин содир бўлган.
Аввалроқ, яъни 20-октабр куни Белгород вилоятидаги Муром қишлоғи ўққа тутилгани ҳақида хабар тарқалган эди. Бу ҳақда ҳарбий мухбир Aлександр Коцга таянган ҳолда REGNUM агентлиги маълум қилган.
«Белгород вилояти Шебекинский тумани Муром аҳоли пункти ўққа тутилмоқда», – деган эди Коц.
Эслатиб ўтамиз, 19-октабр куни Белгород вилоятининг Шебекинский тумани Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилган эди. Ҳатто етимхоналарга ҳам зарба берилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!