Университет талабаси «фоизсиз онлайн кредит» ниқоби остида ўғирлик қилди. ИИВ Киберхавфсизлик марказининг расмий каналида айтилишича, ўғри талаба бўлган.
Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи 1988 й.т., фуқаро С.Ф. ариза билан мурожаат қилади. Маълум бўлишча, у телеграм мессенжери орқали таклиф этилган «Агробанк фоизсиз кредитлар“ сарлавҳали гуруҳга кириб, ундаги эълон бўйича онлайн кредит олмоқчи бўлган. Билмаган ҳолда банк карта маълумотларини зарарли ҳаволага киритган ва 2.300.000 сўм пули номаълум шахс томонидан ечиб олинган. Фуқаро ушбу ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи, университет талабаси содир этгани маълум бўлди. М.М. 2002 йилда туғилган бўлиб, унинг бошқа жиноий қилмишлари ҳам фош этилган.
М.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!