Google Ҳиндистон монополияга қарши назорат органининг рақобатга қарши амалиётлари учун уни 13,38 миллиард ҳинд руписи (161,95 миллион доллар) миқдорида жаримага тортиш ҳақидаги қарори истеъмолчилар учун «катта тўсиқ» эканлигини айтди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар қилмоқда.
Пайшанба куни Ҳиндистон Рақобат Комиссияси (The Competition Commission of India (CCI) Google мобил веб-браузерлар ва онлайн видео ҳостингдаги Chrome and YouTube каби иловаларининг ўрнини ҳимоя қилиш учун онлайн қидирув ва Android учун иловалар дўкони каби бозорлардаги доминант мавқеидан фойдаланганлигини айтди.
Жаримадан ташқари, CCI Google’га Android платформасига ёндашувини ўзгартиришни буюрди ва уни смартфон ишлаб чиқарувчилар билан маълум даромад тақсимоти шартномаларидан чеклаб қўйди.
«Android ҳамма учун кўпроқ танлов яратди ва Ҳиндистон ва бутун дунёда минглаб муваффақиятли бизнесларни қўллаб-қувватлайди. CCI қарори ҳинд истеъмолчилари ва бизнес вакиллари учун катта тўсиқ бўлиб, Android хавфсизлик хусусиятларига ишонадиган ҳиндлар учун жиддий хавфларни очиб беради ва мобил қурилмалар нархини оширади», деди Google вакили.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!