Tahlil

Ҳар бир ўйинидан «қон ҳиди» келадиган АПЛнинг навбатдаги тури бугун старт олади

Ҳар бир ўйинидан «қон ҳиди» келадиган АПЛнинг навбатдаги тури бугун старт олади

Бугун дунёнинг энг кучли миллий чемпионати ҳисобланадиган Англия Премьер лигасининг 13-турига старт берилади.

Бугуннинг ўзида АПЛ ихлосмандлари 4 та гранд клубларнинг баҳсларини томоша қилиш имкониятига эга. Қатор омадсизликлардан сўнг ўз қаддини тиклаётган “Ливерпул” сафарда дебютант “Ноттингем Форест” билан куч синашса, бу йилги мавсумда рақиблари дарвозасига голларни қалаштириб ташлаётган “Манчестер Сити” “Этиҳад” стадионида “Брайтон”ни имтиҳондан ўтказади.

Кун якунида мухлисларни ажойиб қарама-қаршилик кутмоқда. Лондон шаҳри мезбонлик қилувчи баҳсда “Челси” футболчилари мусобақанинг энг совриндор клуби “Манчестер Юнайтед”га қарши майдонда саф тортади. Ўйиннинг аҳамиятли жиҳати шундаки, ғолиб жамоа жадвалда Европа Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи сўнгги 4-ўринга жойлашиб, чемпионлик учун курашаётганларга оз бўлсада яқинлашиш имкониятини ҳосил қилади.

Жадвал етакчиси “Арсенал” эртага “Саутгемптон” билан ўйнаш учун Уэлсга сафар қилса, Лондоннинг бошқа бир клуби “Тоттенҳем” ўз майдонида араблар ҳомийлигидаги “Ньюкасл Юнайтед” билан баҳслашади.

Ушбу турга душанбадан сешанбага ўтар кечаси бўлиб ўтадиган “Вест Хэм” ва “Борнмут” ўртасидаги ўйин якун ясаб беради.

13-тур тақвимидан ўрин олган учрашувлар билан тўлиқ танишинг:

22 октябрь, шанба.

16:30. “Ноттингем Форест” – “Ливерпуль”

19:00. “Манчестер Сити” – “Брайтон”

19:00. “Эвертон” – “Кристал Пэлас”

21:30, “Челси” – “Манчестер Юнайтед”.

23 октябрь, якшанба.

18:00. “Астон Вилла” – “Брентфорд”

18:00. “Вулверхэмптон” – “Лестер”

18:00. “Лидс” – “Фулхэм”

18:00. “Саутгемптон” – “Арсенал”

20:30. “Тоттенхэм” – “Ньюкасл Юнайтед”.

24 октябрь, душанба.

23:59. “Вест Хэм” – “Борнмут”.

Айни дамда АПЛ турнир жадвалида 12-турдан сўнг икки ўйин кам ўтказган ҳолда Лондоннинг “Арсенал” клуби 27 очко билан 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, “Манчестер Сити” 23 очко билан 2-ўринда, худди шунча очко тўплаган “Тоттенҳэм” эса тўплар нисбатига кўра 3-ўринда бормоқда.