Ўрта ер денгизи бўйлаб ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган қайиқда икки нафар вояга етмаган шахснинг жасади топилди. Бу ҳақида Италия қирғоқ қўриқлаш хизмати хабар берди.
Дастлабки тахминларга кўра, кемада портлаш содир бўлган. Қурбонлардан ташқари қайиқда яна бошқа муҳожирлар ҳам бўлган ва уларнинг бир қисми жароҳатланган. Гуманитар ташкилотлар маълумотларига кўра, қайиқ Тунисдан Европага қараб йўлга чиққан. Унда Гвинея, Кот-д’Ивуар, Мали ва Сенегал фуқаролари ноқонуний равишда денгиздан сузиб ўтаётган бўлган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!