2022 йилгача Ўзбекистонга охирги 4 йилда 991 та электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар тарқатди.
Маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 1629 та электромобилни хориждан импорт қилишган.
Умумий ҳисобда Ўзбекистонга охирги 5 йилда 17 та давлатдан жами 2620 та электромобиль олиб келинган.
Сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони:
2018 йилда – 13 та
2019 йилда – 39 та
2020 йилда – 130 та
2021 йилда – 809 та
2022 йил январь-сентябрь – 1629 та
Маълумот ўрнида, сўнгги 5 йил мобайнида импорт қилинган жами электромобиллар учун 71,8 миллион АҚШ доллари сарфланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!