“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, қуйидаги объектларни ногиронлиги бўлган шахсларнинг улардан монеликсиз фойдаланиши учун мослаштирмасдан қуришга ёки ишлаб чиқишга йўл қўйилмайди:
шаҳарларни, бошқа аҳоли пунктларини режалаштиришга ва қуришга;
турар жой ва рекреация зоналарини шакллантиришга;
янги қурилиш учун мўлжалланган лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишга;
биноларни, иншоотларни ва уларнинг мажмуаларини реконструкция қилишга;
умумий фойдаланишдаги транспорт воситаларини, ахборотни ҳамда алоқа воситаларини ишлаб чиқишга.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!