Бубк Британия Лиз Трасс Ҳукумат раҳбарлигидан истеъфога чиққанидан сўнг янги бош вазир сайлови учун тайёргарлик кўрмоқда.
Эътиборли томони, Бирлашган қиролликнинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ушбу лавозимга қайтиш ҳақида ўйламоқда ва ҳаракатни аллақачон бошлади.
Sky New берган хабарга кўра, Борис Жонсон Буюк Британия бош вазири сайловида иштирок этиш учун зарур бўлган 100 нафар консерватив депутат томонидан қўллаб-қувватланган.
Маълумот учун Лиз Трасс истеъфога чиққан бўлсада, ўзининг ўрнига бошқа раҳбар сайланмагунига қадар Бош вазир лавозимида ишлашда давом этади. Консерватив партиянинг янги етакчисини сайлаш бир ҳафта ичида ўтказилиши кутилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!