Яқинда AҚШ ва Мексика расмийлари AҚШ қуруқлик чегарасига кирган венесуэлаликларни Мексикага чиқариб юборадиган янги тартибни эълон қилди. Бу мамлакатдан 24 минг нафаргача одамга AҚШга ҳаво орқали гуманитар кириш учун ариза топширишга рухсат беради, деб хабар беради Reuters нашри.
Янги тартиб натижасида AҚШга кетаётгани тахмин қилинаётган минглаб венесуэлаликлар бир йил давомида икки давлат ўртасида қолиб кетишди. Шу боис АҚШ чегарасидаги венесуэлаликлар сони рекорд даражада етди.
Ушбу чора-тадбирлар қисман AҚШ президенти Жо Байденнинг Мексика-AҚШ чегарасида ноқонуний ўтишларни чеклаш учун сиёсий босими экани айтилмоқда. Чунки венесуэлаликларни депортация қилиш бошқа миллат муҳожирларига қараганда анча мураккаб. Бунга сабаб эса икки давлат 2019-йилда дипломатик муносабатларни бузган ва бу депортация рейсларини ташкил қилишни қийинлаштиради.
AҚШ ҳукумати маълумотларига кўра, 2021 йилнинг октябридан 2022 йилнинг августига қадар AҚШ-Мексика чегарасида 150 000 нафардан ортиқ венесуэлаликлар қўлга олинган. Сентябр ойида эса 33 000 нафардан ортиқ венесуэлалик Мексика чегараси орқали AҚШга ўтиб борган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!