Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A-P.” МЧЖ раҳбари А.Т. турмуш ўртоғи С. номига ташкил этилган “O.S.” МЧЖга банк филиалидан ажратилган 1 млрд. сўм шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Шунингдек, “A-P.” МЧЖга ажратилган 200 млн. сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган тиббий дастгоҳлар ва ишлаб чиқариш ускунасини бошқа шахсларга сотиб юборгани аниқланган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!