Андижонда турли жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этган 19 нафар маҳкум муддатидан олдин озодликка чиқди.
Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси томонидан пробация ҳисобида турган назоратдаги ёшлар билан учрашув ва “Сайёр суд” ўтказилди.
Бўлиб ўтган тадбирда Андижон шаҳар ИИОФМБ Пробация бўлими ҳисобида турган 38 нафар йигит-қиз иштирок этди. Улар орасидан ўзига тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқарган ва тузалиш йўлига ўтган ёшлар муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод этилган.
Пробация гуруҳи инспекторлари туман судига назорат остидаги шахсларга қилмишидан пушаймон бўлгани ва тўғри йўлга қайтгани тўғрисида тақдимнома берди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!