O‘zbekiston, Yangiliklar

Лимон экспорти салкам 10%га қисқариб кетди

Лимон экспорти салкам 10%га қисқариб кетди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 7 та хорижий давлатларга қиймати 3,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 2,9 минг тонна лимон экспорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 228 тоннага камайган.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:

Россия – 1,9 минг тонна

Қозоғистон – 677 тонна

Қирғиз Республикаси – 332 тонна.

Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:

Фарғона вилояти – 1,2 минг тонна

Хоразм вилояти – 511 тонна

Тошкент вилояти – 411 тонна

Наманган вилояти – 246 тонна.