23 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:03 да «My Freighter» маҳаллий юк ташувчи авиакомпаниясининг самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. UzAirportsга кўра, самолёт анъанавий равишда сув аркаси билан кутиб олинди.
Jumbo Jet номи билан танилган ва 105 тонна сиғимга эга Boeing-747 My Freighter компаниясининг биринчи шахсий юк самолёти бўлди. 2019 йилда ташкил этилган компания шу пайтгача «UzAirways» компаниясидан ижарага олинган самолётларда юк рейсларини амалга ошириб келган. Яқин келажакда My Freighter яна бешта Boeing-747 юк самолётини сотиб олишни, яқин беш йил ичида эса паркни 20 та юк самолётигача етказишни режалаштирмоқда.
2022 йилда компания юк рейслари сони 410 тага етди. My Freighter Хитойнинг ўнта йирик шаҳрида ўз омборларига эга, юк йиғиш пунктлари Европада Чехия, Люксембург, Германия, Франция, Италия ва Нидерландияда, шунингдек, БААда, Жанубий Кореяда, Россия, Бразилия ва Въетнамда жойлашган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!