Техас штатининг Даллас шаҳри марказидаги шифохонада отишма содир бўлди. Қуролли тўқнашув оқибатида икки фельдшер ҳалок бўлган.
Даллас полициясига кўра, қўлга олиш чоғида гумонланувчи тан жароҳати олган. Шу сабабли у бошқа тиббиёт муассасасига ётқизилган.
Отишмани бошлаган шахс 30 ёшли Нестор Эрнандес бўлиб чиқди. Терговчилар у тиббиёт муассасасига талончилик мақсадида кирганини тахмин қилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!