Бугун Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Франциянинг Les Poissons Volants кинокомпанияси, ARTE телеканали ва Лувр музейи билан ҳамкорликда яратилган «Ўзбекистон. Марказий Осиё бўйлаб замонлар оша саёҳат» номли янги ҳужжатли фильмини тақдим этди.
Режиссёр Живко Даракчиев ва сценарий муаллифи Ив Ниллининг мазкур ижод маҳсули томошабинларни Ўзбекистоннинг ғаройиб жойлари тарихи, урф-одатлари, сир-синоатлари уммонига ғарқ қилиб, бой маданиятимиз билан таништиради.
Ўтмиш ва ҳозирги куннинг ҳайратланарли жилоларини акс эттирган ушбу фильм қаршимизда янги истиқбол эшикларини очади.
Фильм премьераси Луврда уюштирилаётган «Ўзбекистон воҳаларининг хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кенг кўламли кўргазмасининг очилиш маросими билан бир пайтга мўлжалланди. Фильмни Ўзбекистоннинг барча каналлари орқали томоша қилиш мумкин бўлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!