Jahon, Yangiliklar

Яна икки вазир Сунак номзодини қўллаб-қувватлади

Яна икки вазир Сунак номзодини қўллаб-қувватлади

Буюк Британия Ташқи савдо вазири Кеми Баденок ҳамда қиролликнинг Меҳнат ва пенсиялар бўйича вазири Хлои Смит консерватив партия етакчиси Риши Сунакнинг номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Шу ҳафта бошида Баденок Британиянинг янги Бош вазири лавозимига номзодини қўйиш ниятида экани хабар қилинган эди.

Якшанба куни Сунак Консерватив партия етакчиси ва мамлакат бош вазири лавозимига номзодини қўйишини маълум қилди.

Аввалроқ Телеграф газетаси Жонсон ва Сунак шанба куни музокара ўтказгани, бироқ ҳеч қандай келишувга эришмагани ҳақида ёзган эди.

Маълумот учун, Жонсон ҳам, Сунак ҳам мамлакат бош вазири сайловида иштирок этиш учун зарур бўлган 100 дан ортиқ парламент аъзолари томонидан қўллаб-қувватланган.