Jahon, Yangiliklar

TikTok йил охиригача YouTube’ни ортда қолдириши кутилмоқда

TikTok йил охиригача YouTube’ни ортда қолдириши кутилмоқда

TikTok 2022 йилда дунёда энг кўп юклаб олинган илова бўлди. У узоқ вақт давомида бу борада гегемонлик қилган Instagram ва Twitter’дан ўзиб кетди.

Илова ўзига юкланаётган манбалар бўйича ажойиб тезликда ўсишга эришди. Жорий йил охирига келиб, у юкламалар бўйича YouTube’дан ҳам юқорилаб кетиши кутилмоқда. Эътиборлиси, TikTok ижтимоий медиа платформаси ҳозирги вақтда фойдаланувчилар энг кўп вақт сарфланадиган иловага айланди.

Видео платформанинг космик юксалиши инвесторлар ва соҳа мутахассисларини ҳайратда қолдирди.

«TikTok маданият манбаи, маданиятнинг мустаҳкамланиши ва маданият яратилган қозонга айланди. Буни жиддий қабул қилиш вақти келди», деди Гарварднинг Shorenstein Center on Media вакили, сиёсат ва жамоат сиёсати маркази тадқиқотчиси Эмили Дрейфус.