Jahon, Yangiliklar

У ўз ўрнида қолди — ХКП Марказий қўмитаси буни маъқуллади

У ўз ўрнида қолди — ХКП Марказий қўмитаси буни маъқуллади

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинни мамлакат бошқарувидаги ўз ўрнини сақлаб қолди.

Синхуа агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Си Цзиньпинни учинчи муддатга ХКП Бош котиби этиб сайлади. Шунингдек, ундан ташқари яна уч сиёсатчи ПК Сиёсий бюросидаги ўз лавозимларини сақлаб қолган.

Маълумот учун, Си Цзиньпин ХКП раҳбарлигидан ташқари, кетма-кет учинчи марта ХКП Марказий қўмитаси Ҳарбий кенгашига раис сифатида фаолият кўрсатади. Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг 20-йиғилишида партия сиёсий бюроси марказий қўмитасининг янги таркиби ҳам эълон қилинди.

Партия сиёсий бюроси доимий қўмитасининг янги таркибига етти киши кирди.