АҚШнинг собиқ етакчиси Доналд Трамп агар президентлик лавозимида қолганида аллақачон Украинадаги вазият кескинлашувига барҳам бериши мумкин эди. Трамп бу ҳақида Newsmax телеканали орқали намойиш этилган митингда АҚШнинг Техас штатидаги тарафдорлари олдида айтди.
Трампга кўра, айни пайтдаги низолар натижасида 100 минглаб одамлар ҳалок бўлиши мумкин. Агар у Президент бўлганида бундай ҳодиса миллион йилларда ҳам кузатилмаслигини қайд этди. Шунинг у нефть нархи ҳам ҳозиргидек баланд бўлмаслигини қўшимча қилган.
Собиқ давлат раҳбари Россия президенти Владимир Путинни яхши билишини ва у ҳеч қачон бундай зўравонликка йўл қўймаслигини таъкидлади.
Аввалроқ Трамп Украинадаги инқирозга барҳам бериш учун музокараларни зудлик билан бошлаш кераклигини, акс ҳолда вазият учинчи жаҳон урушига айланиб кетиши мумкинлигини айтганди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!