Yangiliklar

Ҳатто Монголия биздан хурмо сотиб олади

Ҳатто Монголия биздан хурмо сотиб олади

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 9,5 млн. АҚШ долларига тенг қарийб 16 минг тонна хурмо экспорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хурмо экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,3 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:

Россия – 8,2 минг тонна
Қозоғистон – 6,5 минг тонна
Қирғиз Республикаси – 553 тонна
Туркманистон – 422 тонна
Беларусь Республикаси – 206 тонна
Монголия – 4,4 тонна.