Yangiliklar

Ўзбек ўғлони энг кучли 8 нафар шахматчи билан жаҳон чемпионлиги учун курашади

Ўзбек ўғлони энг кучли 8 нафар шахматчи билан жаҳон чемпионлиги учун курашади

Жорий йилнинг 25–30-октябр кунлари Исландиянинг Рейкявик шаҳрида “World Fischer Random Chess Championship” жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу жаҳон чемпионатида дунёнинг айни дамдаги энг кучли 8 нафар шахматчиси иштирок этади.

Улар орасида ўзбекистонлик гроссмейстер, Рапид бўйича жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов ҳам бор. Турнир олмипия тизимида ўтказилади.