Jahon, Yangiliklar

Қотил китлар қайиқларга ҳужум қилмоқда

Қотил китлар қайиқларга ҳужум қилмоқда

Португалия ва Испанияда денгизчилар ва олимлар қотил китлар билан қандай курашиш ҳақида бош қотирмоқда. Гап шундаки, Иберия қирғоқларида бу денгиз сутэмизувчиларининг кичик кемаларга ҳужумлари тобора кўпайиб бормоқда. Август ойида ана шундай ҳодисалардан бири йиртқичларнинг яхтани чўктириб юбориши билан якунланди. Натижада беш кишини сувдан қутқариб олишга тўғри келди. Бироқ қотил китлар одамларга ҳужум қилмаган.

Гувоҳлардан бирининг сўзига қарганда, косаткалар секин сузиб бориб, қорнини юқорига бурган ва тумшуғи билан рулни итариб юборган. Қайиқ рулини буришга уринган. Шунда қайиқ сузиб кетган.

Ёзда қотил китлар оркинос овлаш учун Иберия қирғоқларига келади. Сўнгги бир неча йил ичида ҳужумлар шунчалик кўпайдики, расмийлар кичик кемалар эгаларини йиртқичлар энг фаол бўлган пайт, яъни тунда денгизга бормасликка чақиради.

Олимлар қотил китларнинг бундай ҳаракатига уларни нима мажбур қилишини аниқ айта олмаяпти. Улар китсимонлар орасида иссиқ қонли денгиз сутэмизувчиларни овлайдиган ягона йиртқичлар ҳисобланади. Аммо бу борада одамлар уларни умуман қизиқтирмайди. Таҳминларга кўра, бу шунчаки уларнинг «ўйинқароқ»лиги бўлиши мумкин. Яъни, битта урғочи икки-уч «йигит»нинг олдида ўзини шундай тутиши керак, кейин эса улар буни такрорлайди.

Яна бир вариант шундаки, косаткалар кит овловчи, деб ҳисоблаган кемаларга ҳужум қилишади. Бундай ҳолатлар 70 йилларда қайд этилган. Шу билан бирга, олимлар одамларга, ҳатто кит болаларига ҳам тажовузкорлик кўрсатмаслигини таъкидламоқдалар. Зеро, қотил кит одамни табиатда ўлдириши ҳақида аниқ маълумот йўқ.