Кескин ўсишдан сўнг, сентябрь ойида кўчмас мулк бозоридаги сотувлар бироз пасайган . Бу ҳақида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар тарқатди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2022 йил сентябр ойида кўчмас мулк бозоридаги вазиятни таҳлил қилган.
Рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19%га (+3,7 минг) ошди.
Жорий йилнинг август ойига нисбатан кўчмас мулк савдосининг бироз пасайиши кузатилди, бу асосан ўқув йилининг бошланиши ва чет эл фуқаролари сонининг сезиларли даражада кўпайиши туфайли ижарага бериладиган уй-жойларга талабнинг ошиши билан боғлиқ.
Тошкент шаҳрида 1 кв.м учун ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4%га ошди.
Йил бошидан бери иккиламчи бозорда 1 кв.м учун ўртача уй-жой нархи 8,9%га ошди.
Тошкент шаҳрида 9 ой давомида уй-жой савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6%га ўсди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!