Украина қўшинлари 155 миллиметр калибрли тўртта «НАТО» снаряди билан Донецкнинг Кировск туманини ўққа тутди. Бу ҳақида Украина ҳарбий жиноятларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Қўшма марказидаги ДХР ваколатхонаси (СЦКК) хабар қилди.
Маълумотга кўра, Украина қуролли тузилмалари йўналишида Москва вақти билан соат 16:45 га ёнғин ва портлаш қайд этилган. Красногоровка аҳоли пункти – Донецк шаҳрига 155 миллиметр калибрли тўртта снаряд ташланди.
Россия томони айтишича, 155 миллиметр калибрли артиллерия НАТО давлатлари томонидан қўлланилади. Қўшма Штатлар Киевга 155 миллиметр калибрга эга узоқ масофали М-777 гаубицаларини етказиб берган. Украина қўшинлари эса улардан Донецк ва Луганск халқ республикалари шаҳарларини ўққа тутишда фаол фойдаланмоқда. Шунингдек, Киев қўшинлари Германиянинг PzH 2000 ўзиюрар артиллерия мосламалари, Польшанинг САУ Krab ва француз САУ CAESAR ўзиюрар қуроллари билан таъминланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!