9 ойда 10,7 млн. кв.м турар-жойлар ишга туширилди. Бундан кўриниб турибдики, мамлакатдаги демографик ўсиш суръати ҳам ана шундай тез суръатлар билан давом этмоқда. Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш эса бевосита янги бинолар қуришни тақазо этади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида умумий майдони 10 655,6 минг кв.м турар жой ишга туширилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,4 % га ошган.
2022 йилнинг 9 ойида фойдаланишга топширилган турар-жойларнинг:
➖ якка тартибда қурилган турар-жойлар – 10278,9 минг кв.м
➖ намунавий лойиҳалар асосида қурилган турар-жойлар – 217,3 минг кв.м
➖ бошқа субъектлар томонидан қурилган турар-жойлар – 159,4 минг кв.м
Ушбу рақамлар фақатгина 9 йога тегишли. Йил якунига қадар ҳали вақт борлигини ҳисобга олсак, бу кўрсаткич янада ошади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!