Йил бошидан буён 603 нафар россиялик Қирғизистон фуқаролигини олишга эришди. Бу ҳақида «ИА Кабар» мамлакат рақамли ривожланиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, йил бошидан буён 7,2 минг хорижий шахсга Қирғизистон фуқаролиги топширилган.
Агентлик маълумотларига кўра, йил бошидан буён Қирғизистон Республикаси фуқаролигини олиш учун жами 6293 та ариза келиб тушган. Улардан 1631 таси Россия Федерацияси фуқароларига тегишлидир.
Шундай қилиб, Қирғизистон Республикаси фуқаролигига 7203 нафар чет эл фуқароси қабул қилинган бўлиб, улардан 603 нафари россияликлардир.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!