АҚШ санкцияларни бекор қилиш бўйича қарор қабул қилиши керак, аммо улар музокараларни атайин чўзмоқда. Бу ҳақида сешанба куни Эрон президенти Иброҳим Раиси баёнот берди.
Раиси Осиё ва Тинч океани ахборот агентликлари (OANA) 18-Бош ассамблеяси иштирокчилари билан учрашувда ушбу фикрларни таъкидлади. Унинг фикрича, бир вақтнинг ўзида санкцияларнинг бекор қилиниши ва нейтраллаштирилишини кузитиб боряпти. Америкаликлар Эронга қарши бир қанча нотўғри ҳисоб-китобларни амалга оширган. Ислом Республикаси бугун ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ ва минтақадаги жараёнларда жуда самарали иштирок этмоқда. Раиси дунёнинг мазлум халқларини қўллаб-қувватлаш учун ҳам Эрон бу қудратли ва мустаҳкам мавжудликни давом эттириш ниятида эканини қайд этди.
У ОАВ вакиллари миссиясини минтақа давлатларининг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш, деб атади. Раисининг айтишича, маданий терроризмнинг бир қисми сифатида ё фактларни олиб ташлаш ёки уларни ёлғон билан ёпиш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Баъзан далилларнинг кичик бир қисми ошкор қилиниб, асосий фактлар яширин ҳолатда қолади.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб ахборот империяси ўз қарашларини жаҳон ҳамжамиятига етказишга ва сингдиришга интилади. Президентнинг таъкидлашича, бир томонламалик даври аллақачон тугаган, Осиё ва Тинч океани давлатлари аллақачон дунёнинг янги кучларига айланиб улгурди.
Эслатиб ўтамиз, Душанба куни эрталаб Эрон пойтахтида Осиё ва Тинч океани ахборот агентликлари ташкилоти (OANA) Бош Ассамблеясининг 18-йиғилиши очилди. Унинг асосий мавзулари ахборот маконидаги ўзгаришлар ва пандемиядан кейинги даврда ОАВ ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўлди. Эроннинг ИРНА ахборот агентлиги томонидан қўллаб-қувватланаётган Бош Ассамблеяда йигирма мамлакатдан 25 та ахборот агентлиги вакиллари иштирок этмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!