Jahon, Yangiliklar

Байденнинг қарашлари BMW’нинг AҚШга сармоясини оширмоқда

Байденнинг қарашлари BMW’нинг AҚШга сармоясини оширмоқда

Яқинда BMW ўзининг Спартанбургдаги (Жанубий Каролина) улкан заводини электромобиллар ишлаб чиқаришга ёрдам бериш учун 1,7 миллиард доллар сармоя киритганини эълон қилди. BMW компаниясининг ушбу эълони Байден маъмуриятининг инфляцияни пасайтириш тўғрисидаги қонуни қабул қилингандан сўнг пайдо бўлди.

«Бу биз амалга оширган энг катта мақсадли сармоядир», деди BMW Group бош директори Оливер Ципсе. 1 миллиард доллар компаниянинг Спартанбургдаги заводини таъмирлашга, 700 миллион доллар эса Жанубий Каролина штатининг Вудруфф шаҳрида электр автомобил аккумуляторлари заводини қуришга сарфланади.

БМW 2030-йилгача АҚШда камида олтита тўлиқ электромоделлар ишлаб чиқаришни режалаштираётганини айтди.

Сентабрь ойида компания янги авлод аккумуляторларини ишлаб чиқариш учун олтита завод қуриш мақсадида эканини билдирганди.