Jahon, Yangiliklar

Балида ҳалокатли тошқинлар бўлиши мумкин. G20 саммити қолдириладими?

Балида ҳалокатли тошқинлар бўлиши мумкин. G20 саммити қолдириладими?

Ноябрь ойи ўрталарида Бали оролида ҳалокатли сув тошқинлари юз бериши мумкин. Индонезия Миллий метеорология агентлиги G20 саммити бўлиб ўтиши режалаштирилган ҳудудда кутилаётган ўзгариш ҳақида ҳукуматни огоҳлантирди, деб хабар бермоқда ANTARA.

Метеорология агентлиги раҳбари Абдул Муҳарининг таъкидлашича, Балининг қирғоқ бўйидаги буфер ҳудадларида «муросасиз» қисқариш кузатилмоқда. Шу туфайли ҳозир ҳар қачонгиданда ҳимоясиз бўлиб қолган.

«Биз ҳалокатли табиий офатлар эҳтимолидан хабардор бўлишимиз керак. Чунки сўнгги икки ҳафта давомида Балидаги вазият умидсизлик кайфияти тақдим этмоқда», деди у Абдул Муҳари.

Мутахассис G20  саммити ўтадиган ҳудуднинг расмийларини ана шундай таҳмин борлигидан хабардор қилиш зарурлигини қайд этди.

Аввалроқ, Бали губернатори Уэйн Костер сўнгги ҳафталарда Балида содир бўлган қатор табиий офатлар 2022 йил ноябрида ўтказиладиган йиғилшга халақит бермаслигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бир неча ҳудудлар тошқиндан зарар кўрганига қарамай, Бали штати хавфсиз ҳисобланади.

Балида ўтказилиши кутилаётган G20 саммити 15-16 ноябрь кунларида режалаштирилган.