Yangiliklar

Греция ва Туркия ўртасидаги сиёсий таранглик кескинлашмоқда

Греция ва Туркия ўртасидаги сиёсий таранглик кескинлашмоқда

Туркия-Юнонистон ўртасида кескинлик давом этар экан, Aфинанинг Туркия чегарасидаги ҳаракатлари эътибор қаратишга мажбур қилди.

Айниқса, Эгей оролларини қуроллантириш масаласи кучайиб бориши натижасидаги инқироз ҳамда қочоқлар сонининг юқори суръатларда ортиши масалани янада кескинлаштиряпти.

Сўнгги ойларда Греция томонидан Туркияга қайтарилган кўп сонли қочоқларнинг аҳволи ҳамда кўпчилигининг ўлими Aнқара-Aфина йўналишида зиддиятлар кучайишига сабаб бўлмоқда.

«Бугун чегарада қутқарилган 92 муҳожирга Туркиянинг муносабати цивилизация учун шармандаликдир. Биз Aнқара воқеани текширишини ва охир-оқибат Европа Иттифоқи билан чегараларини ҳимоя қилишини кутамиз» деди Юнонистон Иммиграция ва бошпана вазири Нотис Митаракис ўз баёнотида.

Туркия Президенти Администрацияси директори Фаҳреттин Aлтун эса Грецияни қочқинларга нисбатан ғайриинсоний муносабатидан имкон қадар тезроқ воз кечишга, Туркияга қарши асоссиз айбловларга чек қўйишга таклиф қиламиз, деган фикрларни билдирди.

Умуман Aфина бу масалада Туркияга қарши яна бир қадам ташлади. Ҳукумат Туркия чегарасида хавфсизликни кучайтирилиши ва яна у ерга 250 нафар чегарачи юборилишини маълум қилди.

Фуқароларни ҳимоя қилиш вазири Такис Теодорикакос сўнгги пайтларда чегарани ноқонуний кесиб ўтишлар сезиларли даражада ошганини айтди. Греция вазири бугун Mega TC каналига берган баёнотида чегарада 1500 нафар қўриқчи навбатчилик қилаётгани ва чегара гуруҳлари ўқитилган янги зобитлар билан кучайтирилишини маълум қилди.