Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўллари 2026 йилгача қуриб битказилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022-2026 йилларда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган 5 та йирик лойиҳа бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ва ўрганиш ишлари давом этмоқда: Булар:
Жаҳон банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси;
Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси;
Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасида 66 кмлик автомобиль йўли ва Тахтақорача довонида 4,4 кмлик туннель қуриш лойиҳаси.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!