O‘zbekiston, Yangiliklar

Миробод ва яшнободликлар, тайёр туринг, бугун сизларга газ йўқ!

Миробод ва яшнободликлар, тайёр туринг, бугун сизларга газ йўқ!

Таъмирлаш ишлари туфайли 25-октябр куни Тошкент шаҳрининг Миробод ва Яшнобод туманларининг баъзи жойларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақида “Ҳудудгаз пойтахт” маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Миробод тумани Водил кўчасида жойлашган газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли 25-октябр куни соат 10:00 дан Миробод тумани Қўшкўприк, Фарғона йўли, Нукус 1-тор, Кичик ҳалқа автомобил йўли кўчаларидаги 400 та хонадонда; Яшнобод тумани Бакиниский, Қашқадарё, Мирғоб, Фарғона йўли, Обод макон, Элбек кўчаларидаги 2206 та хонадонда ҳамда ушбу манзиллардаги 41 та улгуржи ташкилотда таъмирлаш ишлари тугагунга қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шундан:

давлат ташкилотлари — 15 та;
ишлаб чиқариш корхоналари — 7 та;
маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси — 8 та;
спорт мажмуаси — 4 та;
умумий овқатланиш шохобчаси — 4 та;
новвойхона — 3 та.

«Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади. “Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди», дейилади хабарда.