O‘zbekiston, Yangiliklar

Мирзиёев 27 октябрь куни Остонага боради

Мирзиёев 27 октябрь куни Остонага боради

Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрда яна Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрига ташриф буюради.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлатимиз раҳбари Остонада «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» саммитида иштирок этади.

Маълумки, Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел октябрь ойи бошида Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюришини маълум қилганди. Шунга биноан давлатимиз раҳбари билан учрашди. Шунингдек, мартабали меҳмон Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаевнинг таклифига биноан 26-27 октябрь кунлари Остона шаҳрида бўлиб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этади.