O‘zbekiston, Yangiliklar

Яна бир кўкрак нишони таъсис этилди

Яна бир кўкрак нишони таъсис этилди

«Олий таълим аълочиси» ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси” номига эришиш имконияти туғилди.

Ҳукумат қарорига кўра, таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётганлар кўкрак нишони билан тақдирланади. Яъни, Вазирлар Маҳкамасининг 24 октябрдаги “Олий таълим аълочиси” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси” кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори билан бу амалга оширилади.

Кўкрак нишонлари билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида алоҳида намуна кўрсатиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқаролар тақдирланади.

Мукофотлаш Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи асосида амалга оширилади. Табиийки, нишонлар ўз эгаларига 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида топширилади.