O‘zbekiston, Yangiliklar

Осон ўлжани кўзлаб қилинган ҳаракат панжара ортига йўл очди

Осон ўлжани кўзлаб қилинган ҳаракат панжара ортига йўл очди

Ер халқ мулки ҳисобланади. Унинг ноқонуний равишда ўзлаштирилиши чинакам хиёнат аслида. Маълум бўлишича, Зангиотада ана шундай олди-сотди амалга оширилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар қилмоқда.

Фуқаро Г.К.нинг Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлимига қилган мурожаатига асосан, Бош прокуратура ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилганда бу машмаша ошкор бўлиб қолди.

Яъин, Зангиота тумани ҳокимининг 27.12.2012 йилдаги қарори билан «Ўртасарой» маҳалласи ҳудудидаги фуқаро Р.Ю. ер ажратилган. У фуқаро С.Ю.га 30 йил муддатга ижара асосида ажратилган жами 1,0 гектар лалми ер майдонини 80 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлади. Ҳокимият тизимидаги мансабдор танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилади. Бироқ «савдогар» келишилган пулнинг 10 минг АҚШ долларини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.