8 млрд. сўмлик субпудрат шартномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмат хабар бермоқда.
Катта танишлари, «кресло»да ўтирадиган яқинлари борлигини иддао қилиб, ўзганинг молига кўз олайтираётганлар тез-тез учраб турибди. Лекин одамларнинг ишончидан фойдаланиб, чув туширишга бўлган уринишлар фош бўлмоқда. Бу сафарги «бизнес режа» эгаси Зингиота туманида истқомат қилади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро А.А. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, ундан катта миқдорда пул олаётганда қўлга тушди. Яъни, фуқаро Х.га юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 20 000 АҚШ доллари эвазига “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 130-139 км қисмини реконструкция қилиш бўйича субпудрат шартномасини олиб беришни ваъда қилади. Шартнома миқдори оз эмас кшп эмас, нақд 8 млрд. сўм экан. Савдолашилган сумманинг 10 000 долларини олаётганда эса «ҳожатбарор»нинг ўзи ўлжага айланди. Бировни тузоққа туширмоқчи бўлган «устасифаранг» энди қонун олдида жавоб беради.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!