Риши Сунак бош вазир сифатида бугун биринчи иш кунини бошлайди. Бу ҳақида Sky News хабар берди. Сунак дастлаб вазирлар маҳкамаси таркибини «капитал таъмирдан чиқариш» керак, деб ҳисоблайди.
Риши Сунак кеча етакчилик пойгасида ғолиб чиққан эди. У Пенни Мордаунт белгиланган вақтга қадар талаб қилинган консерватив депутатларнинг 100 та овозига эга бўлолмагач, Бош вазирлик постига ягона даъвогар бўлиб қолди.
Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Sky News телеканалига берган интервьюсида янги Бош вазир ҳукумати содиқларга эмас тажрибали кишиларга эҳтиёжи борлигига эътибор қаратди. Шу боис таркиб энг яхши вазирлардан иборат бўлиши кераклигини айтди. Унинг фикрича, майдонга биринчи 15 нафар «ўйинчи»ни киритиш керак. Энг кўп тажрибага эга номзод, шубҳасиз, Риши Сунак эканини таъкидлаган.
Жаноб Сунакнинг жамоаси ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида сукут сақламоқда. Аммо янги тайинланган канцлер Жереми Хант ўз ишини сақлаб қолиши мумкинлиги таҳмин қилиняпти.
Янги Бош вазир қирол Чарльз томонидан бугун эрталаб расман тайинланади ва кечки овқатдан олдин соат 10 да нутқ сўзлаши керак.
Жаноб Сунакнинг узоқ йиллик тарафдорлари, жумладан, собиқ Бош прокурор Доминик Рааб, Жамоатлар палатасининг Ғазначилик қўмитаси раиси Мел Страйд ва собиқ амалдорлардан Марк Харпер, шунингдек, партиянинг собиқ раиси Оливер Доуден кабилар ҳукуматдан жой эгаллаши кутилмоқда.
Энг юқори мартабали лавозимларнинг кўпчилиги уни доимий равишда қўллаб-қувватлаганларга насиб этади. Гарчи, уч ой олдин бошланган сўнгги консерватив етакчилик пойгасида Трасс хонимга ютқазган бўлса-да, унинг тарафида бўлганлар «насиба»сиз қолмайди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!